Қозоғистонлик хонанда Жеки Чан иштирокидаги янги “Афсона” фильми учун саундтрек ижро этди
Қозоғистонлик хонанда Димаш Худайберген Жеки Чан иштирокидаги янги “Афсона” фильми учун “This Love” саундтрекини ижро этди, дея хабар тарқатмоқда “Press.kz” нашри.
Қайд этилишича, фильмнинг охирги дақиқаларида Димаш Худайберген ижросидаги “Бу севги” қўшиғи янграйди. Трек премьераси 5 июль куни мусиқий платформаларда бўлиб ўтган.
Фентези фильм археолог (Жеки) ва унинг шогирдлари орзулар олами ва реаллик ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилувчи артефактни қандай излаб топиши ҳақида ҳикоя қилади. Музликни қазиш вақтида топилган қолдиқлар археолог тушларидан бирида кўрган нефрит туморга жуда ўхшашлигини пайқайди, дея маълумот берилган хонанданинг расмий сайтида.
Қўшиқ композитори “Оскар” мукофотининг мусиқа йўналишидаги ҳакам Нейтан Ванг бўлиб, у Жеки Чан билан кўп йиллар давомида биргаликда ишлаган. Ушбу трек Нейтан Ванг ва Димаш Худайберген ҳамкорлигидаги учинчи лойиҳадир.