Хитойда қариялар уйидан қочмоқчи бўлган аёл 2 метрли панжара устига чиқди

Хитойда қариялар уйидан қочмоқчи бўлган аёл 2 метрли панжара устига чиқди

Хитойлик 92 ёшли аёл Янтай шаҳридаги қариялар уйидан қочишга уриниб, баландлиги 2 метрдан ошиқ бўлган темир панжара устига чиқди. Бунинг учун унга атиги 24 сония керак бўлди.

Қариялар уйи директорининг айтишича, аёл оғир альцгеймер касаллиги билан оғриган.

У жисмоний машқлар бажаришни ва тошлар устига чиқишни яхши кўради.

Интернет фойдаланувчилари салкам 100 ёшли аёлнинг бу ҳаракатини ҳақиқий жасорат, дея эътироф этишмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: