Европа парламенти мудофаа қўмитаси тузишга яқин турибди

Европа парламенти мудофаа қўмитаси тузишга яқин турибди

Европарламентнинг энг йирик фракциялари хавфсизлик ва мудофаа бўйича қуйи қўмитани тўлақонли қўмитага айлантириш бўйича келишувга эришишга яқин турибди.

Бу ҳақда «Eurostiv» портали манбаларга таяниб маълум қилди, деб хабар беради «Репорт» .

Маълумотларга кўра, аввалроқ бу қадамга қарши чиққан социал-демократлар Европа халқ партияси (EPP) ва либералларнинг сентябрь ойига қадар тўлақонли қўмита тузиш талабига рози бўлган.

Янги қўмита хавфсизлик ва мудофаа бўйича амалдаги қуйи қўмита, шунингдек, мудофаа саноати масалалари билан шуғулланувчи саноат ва ички бозор қўмиталари ваколатларининг бир қисмини ўз зиммасига олиши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: