Украина осмонида Британия самолёти аниқланди

Украина осмонида Британия самолёти аниқланди

“Flightradar” хизмати маълумотларига кўра, Украина ҳудуди осмонида, хусусан, Харьков яқинида Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг “Grob G120TP-A Prefect T1” ўқув-пилотаж самолёти пайдо бўлган.

Хизмат маълумотларига кўра, самолёт сешанба куни Москва вақти билан 18:26 да Украинанинг Кировоград вилоятида пайдо бўлган. У Украинанинг турли вилоятлари, жумладан, Харьков, Суми, Николаев ва Чернигов устидан учиб ўтган. Самолёт, шунингдек, Украина Қуролли кучлари назорати остидаги ДХР ва Запорожье вилоятининг бир қисми устида ҳам кузатилган.

Москва вақти билан тахминан 1:32 да самолёт Украинанинг Карпаторти вилоятидаги Чабановка қишлоғи яқинида харитадан ғойиб бўлган.

Россия махсус ҳарбий операцияси бошланган 2022 йил 24 февралдан бери Украина устидаги ҳаво ҳудуди ёпиқ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: