Ҳокимлик қурган бекат 3 кунга дош берди

Ҳокимлик қурган бекат 3 кунга дош берди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ҳокимлик томонидан қурилган “Ғалабанинг 40 йиллиги” бекати орадан 3 кун ўтиб қулаб тушди.

Маълум бўлишича, бекат 15-июл куни қурилган бўлиб, у 18-июл куни қулаган.

Маълумот учун, мазкур бекатдан “Тошшаҳартрансхизмат” AЖнинг 2- ва 5-автобус саройи тасарруфида бўлган 11 та автобус йўналиши ҳаракатланади.

“Ҳолат оқибатида ҳеч бир фуқаро ва йўловчига зарар йетмаган бўлиб, ҳозирда масъул ходимлар томонидан бекатни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: