Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари қанча?

Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари қанча?

2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 19,5 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Тожикистон — 10 122 нафар;

Россия — 2 905 нафар;

Қирғиз Республикаси — 2 022 нафар;

Туркия — 1 020 нафар;

Жанубий Корея — 948 нафар;

Қозоғистон — 764 нафар;

Буюк Британия — 363 нафар;

Хитой — 320 нафар;

Германия — 190 нафар;

АҚШ — 166 нафар;

Дўстларингизга ҳам юборинг: