Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади
Президент қарорига кўра, лойиҳани инвестор – “Sayar LLC” компанияси амалга оширади.
2024 йил 1 августдан:
барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндилари тўлиқ ҳажмда лойиҳа компаниясига топширилади;
лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергиясини тиббиёт муассасалари тасдиқланган тарифларда сотиб олади.
Бундай иссиқлик энергияси бошқаларга ҳам белгиланган тартибда етказиб берилиши мумкин.