Бекорга Америка қамоқхонасида 43 йил. АҚШ суди тарихий адолатсизликни тузатади
Қирқ уч йил – тарихда ҳеч бир аёл ўзи қилмаган жинояти учун Америка қамоқхонасида бунчалик вақт ўтказмаган. Жума куни адолат қарор топди ва Сандра Хемме Ўрта Ғарбдаги аёллар қамоқхонасидан озод қилинди.
Хемме 1980 йилда кутубхоначини пичоқ билан ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ягона далил – маҳкумнинг чин дилдан иқрор бўлиши эди.
Орадан 40 йил ўтиб, иш кўриб чиқилди ва суд Хемменинг айбсиз деган хулосага келди. Июнь қарорида айтилишича, руҳий касалликлар шифохонасида тинч ҳолатда бўлган гумонланувчидан олинган иқрорнома асосан терговчиларнинг саволларига бир бўғинли жавоблардан иборат.
Штат прокурори охиригача Миссури штатидаги учта суд: қуйи суд, апелляция суди, кейин эса Олий суд қарорига қарамай, 43 йил аввал бегуноҳ қамоққа ташланган аёлни озод қилишни истамади. Судья прокурорни судга ҳурматсизлик учун жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилгандан кейингина қамоқхона эшиклари очилди.