“Сўғдиёна” янги футболчи трансферини эълон қилди

“Сўғдиёна” янги футболчи трансферини эълон қилди

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ёзги трансферлар ойнасида ўз сафини кучайтирайтиришни бошлади.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, “бўрилар” тажрибали ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади. “Бунёдкор” клубида биринчи даврани ўтказган ярим ҳимоячи Суҳроб Иззатов эндиликда жиззахликлар шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Суҳроб Иззатов биринчи даврада Суперлигада 12 учрашувда майдонга тушиб 1080 дақиқа ҳаракат қилган. Ўзбекистон кубоги доирасида 4та баҳсда майдонга тушиб, бир маротаба ассист қайд этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: