Берунийда ичида боғча болалари бўлган Дамас ЙТҲга учради

Берунийда ичида боғча болалари бўлган Дамас ЙТҲга учради

Шу йилнинг 16 июль куни Беруний туманида “Damas” русумли автомашина йўл транспорт ҳодисасига учради. “Damas”нинг ичида оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари бўлган.

Бу ҳақда Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда болаларнинг умумий аҳволи яхши. Автомашина ичида бўлган барча болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда тан жароҳатлари аниқланмагач, уйларига рухсат берилди.

Ҳолат бўйича тегишли масъулларга хизмат текшируви ва содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: