Ўзбекистонда илк бор гуар ўсимликлиги етиштирилмоқда

Ўзбекистонда илк бор гуар ўсимликлиги етиштирилмоқда

Ўзбекистонда илк бор гуар ўсимликлиги етиштирилмоқда, дея хабар қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Қайд этилишича, ўсимликни етиштириш авваламбор мамлакат иқтисоди учун зарур бўлган тармоқлар учун валюта эвазига олиб келинадиган хом-ашёни ўрнини босиши билан аҳамиятлидир. Қолаверса, гуар ўзининг фойдаланиш кўлами бўйича нефт-газ ва геология тармоқларида жуда манфаатли ҳисобланади. Экспортига бўлган талаб ҳам жуда юқори

Мазкур лойиҳанинг амалда ижросини таъминлашга Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжаликлари вазирликларининг масъул ходимлари ҳамда мазкур йўналишда фаолият юритаётган тизим ташкилотларининг саъйи-ҳаракатлари туфайли эришилмоқда

Ўсимлик Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба станциясининг тажриба даласида етиштирилмоқда.

Ундан олинадиган маҳсулотларга жаҳон бозорида эҳтиёж катта. Мисол учун Россия Федерацияси Ҳиндистондан катта миқдорда гуар ўсимлигини импорт қилади. Демак, Ўзбекистонда гуар ўсимлигини интродукция қилиш ва етиштириш истиқболли.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: