Ўзбекистонда фаолият юритаётган шифокорлар сони қанча?
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган барча мутахассисликдаги шифокорларнинг умумий сони 105,7 минг нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда статистика агентлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан солиштирилганда 13,8 минг нафарга ошган.
Йиллар кесимида барча мутахассисликдаги шифокорларнинг умумий сони қуйидагича:
2019 йил – 91,9 минг нафар;
2020 йил – 93,3 минг нафар;
2021 йил – 95,6 минг нафар;
2022 йил – 100,5 минг нафар;
2023 йилда эса 105,7 минг нафарни ташкил этган.