Тошкентда фавқулодда вазиятлар бўлими ҳодимлари каналга тушиб кетган эркакни қутқариб қолишди
Тошкентнинг Яккасарой туманида каналга тушиб кетган эркак қутқариб олинди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Қайд этилишича, эркак 23 июль куни соат тахминан 01:56 да Баҳодир кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи «Бурджар» каналида қўл ювишга қарор қилган. Эҳтиётсизлик туфайли фуқаро сувга тушиб кетган.
Шундан сўнг фавқулодда вазиятлар бўлими ҳодимлари зудлик билан айтилган манзилга етиб келган ва махсус қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони соғ саломат сувдан олиб чиқган.