Варшавада ўзбекистонлик йигит икки ўсмирни пичоқлади

Варшавада ўзбекистонлик йигит икки ўсмирни пичоқлади

Варшавада хорижлик икки ўсмирни пичоқлади.

Бу ҳақда Полша пойтахти полицияси матбуот котиби Камил Соботка маълум қилди.

«26 ёшли хорижлик икки нафар 15 ёшли ўсмирни жароҳатлаган. Жароҳатланганлар аллақачон касалхонага ётқизилган, уларнинг аҳволини айта олмайман», — деди полиция.

Ҳодиса Варшава шимоли-шарқидаги ўрмонзорда содир бўлган, полицияга бу ҳақда маҳаллий вақт билан соат 15:00 дан кейин хабар келган.

Ҳужум қилган шахс Ўзбекистон фуқароси, жароҳатланганлар эса Украина фуқаролари экани айтилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: