Яна сел хавфи эълон қилинди

Яна сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида сел кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

 

23—26 июль кунлари республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилиши муносабати билан қуйидаги ҳудудларда сел келиши мумкин:

•  Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

• Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

• Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

• Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

Кутилаётган ёғингарчилик сабабли, фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: