Байден пойгадан чиққанидан кейин биринчи сўровда Харрис Трампни ортда қолдирди
Ижтимоий сўровномалар бўлажак сайловда Камала Ҳаррисни етакчи сифатида кўрсатмоқда.
Ижтимоий сўровномалар таҳлили билан шуғулланувчи Ipsos Камала Ҳаррис Трампдан 2 фоизга кўпроқ овоз билан етакчилик қилаётганини маълум қилди.
Июль ойи бошида худди шу сўровнома Трампни Байдендан олдинда эканини таъкидлаганди.
Айни дамда Трамп 42 фоиз, Ҳаррис 44 фоиз овозга эга.