Microsoft глобал узилишда Европа Иттифоқини айблади

Microsoft глобал узилишда Европа Иттифоқини айблади

Microsoft ўтган жума куни юз берган тарихдаги энг йирик тизим носозликлари учун Европа Иттифоқи, ҳеч бўлмаганда билвосита айбдор эканини даъво қилмоқда, дея хабар беради Euronews.

 

IT-гиганти вакиллари 2009 йилда Европа Иттифоқи ва Microsoft ўртасида тузилган монополияга қарши келишувга ишора қилмоқда. Ҳужжат Windows яратувчиларни учинчи томон дастурларини ишлаб чиқувчиларга Microsoftнинг тегишли дастурлари эга бўлган операцион тизимга бир хил даражада киришни таъминлашга мажбур қилди.

 

Microsoft ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунё бўйлаб 8,5 миллион компьютер Crowdstrike узилишидан зарар кўрган.

 

Шундай қилиб, Crowdstrike хавфсизлик дастури операцион тизим ядросига энг юқори кириш имкониятига эга бўлди. Eчинчи томон дастурини янгиламаслик бутун сайёра миқёсида «ўлимнинг зангор экрани» га – бутун дунё бўйлаб 8,5 миллион Windows тизимларининг «ҳалокатига» олиб келди.

 

Бу дунёдаги барча Windows компьютерларининг бир фоиздан камроғини ташкил қилса-да, Crowdstrike маҳсулотлари биринчи навбатда корпорациялар томонидан қўлланилганлиги сабабли таъсир жуда муҳим эди.

 

Microsoft таъкидлашича, агар фақатгина Microsoft ядрога кириш имконига эга бўлса, муаммоларнинг олдини олиш мумкин эди.

 

Бироқ, 2000 йилларнинг бошидан бери Европа Комиссияси кенг тарқалган Windows муаллифларини адолатсиз рақобатдош устунликларга эга бўлганликда айблаб келади.

 

Microsoft нинг рақобатчиларидан бири Apple Брюссель билан бундай келишувларга кирмади ва 2020 йилда учинчи шахслар учун айнан хавфсизлик нуқтаи назаридан МаcОС ядросига киришни бутунлай тўсиб қўйди.

 

Бироқ, Европа Комиссияси Apple компаниясига босим ўтказишда давом этмоқда. Шундай қилиб, яқинда қабул қилинган рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ, компания учинчи томон браузерлари ва иловалар дўконларини ўрнатишга рухсат бериши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 19 июлида Microsoft глобал узилишни бошдан кечирди, бу бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга, жумладан, банклар ва авиакомпанияларга таъсир кўрсатди. Фойдаланувчиларнинг Интернетдаги узилишлар ҳақидаги ҳисоботларини кузатувчи DownDectector веб-сайти Visa, ADT security и Amazon хизматлари, шунингдек, American Airlines ва Delta каби авиакомпаниялар билан боғлиқ муаммолар ортиб бораётганини қайд этди

Дўстларингизга ҳам юборинг: