Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент!
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 67 ёшни қарши олди.
Давлат раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, халқ хизмати йўлида эса доим куч-қувват тилаймиз!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА «БАҒИШЛОВ»
***
Шавкат ака, ҳорманг десам,
«Ҳорманг»ларим хоритмасин,
Меҳр тўла нигоҳингиз,
Ўзбегимни қаритмасин.
Оллоҳ сизни бериб қўйди,
Дунё бизни кўриб қўйди.
Парвардигор сизни биздан,
Бизни сиздан наритмасин.
* * *
Амир Темур изларини
Минг тавоблар қилмоқдасиз,
Ватангадо қолмас энди
Миллатга эрк бермоқдасиз,
Орзулар-у, умидлардан
Янги дунё қурмоқдасиз,
Шавкат ака, ҳорманг десам,
«Ҳорманг»ларим хоритмасин,
Парвардигор сизни биздан,
Бизни сиздан наритмасин.
* * *
Кунлар кунга уланяпти,
Тотли тонглар тиланяпти,
Сиз узатган умид, эвоҳ,
Бахт болига беланяпти,
Бизнинг юрт ҳам янги замон,
Кимхобига ўраняпти.
Шавкат ака, ҳорманг десам,
«Ҳорманг»ларим хоритмасин,
Парвардигор сизни биздан,
Бизни сиздан наритмасин.
* * *
Энди ортга қарамасмиз,
Саробдан сув сўрамасмиз,
Сароб учун саробликдан,
Бошқасига ярамасмиз,
Биз ёвга ҳам алҳамдиллоҳ,
Ёмонликлар тиламасмиз,
Шавкат ака, ҳорманг десам,
«Ҳорманг»ларим хоритмасин,
Парвардигор сизни биздан,
Бизни сиздан наритмасин.
* * *
Ранжимангиз, мен нотавон,
Сизни дуо айлай дедим,
Қўлда қалам, мадҳингизни,
Би-ир беармон куйлай дедим,
Халқ ҳақинда ўйласам-да,
Фақат сиздек ўйлай дедим,
Шавкат ака, ҳорманг десам,
«Ҳорманг»ларим хоритмасин,
Парвардигор сизни биздан,
Бизни сиздан наритмасин.
Олимжон ҲАЙИТ