Ўзбекистонда 1,8 мингдан ортиқ аёл тазйиқ ва зўравонлик қурбонига айлангани маълум бўлди
2022-2023 йиллар ва 2024 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда 1 831 нафар аёл тазйиқ ва зўравонликдан азият чекган. Бу ҳақда «UzA» Милий аҳборот агентлиги хабар беради.
Маълумотларга кўра, Бош прокуратуранинг фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси томонидан жиноятлар, жумладан, жинсий жиноятлар ва зўравонлик содир этганлик учун жавобгар шахслардан маънавий зарар ундирилишига оид маълумотлар таҳлил қилинган.
Натижада аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари учун айбдор шахслардан маънавий зарар ундириш бўйича судларга 3,8 миллиард сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган.
Эслатиб ўтамиз, маънавий зарар уни етказганликда айбдор шахсдан ундирилади.
Унинг миқдори жабрланувчига этказилган жисмоний ва маънавий азоб-уқубатларнинг хусусиятига, шунингдек, айбдорлик зарарининг ўрнини қоплаш даражасига қараб белгиланади.