Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ҳажми $1 млрдга етказилади
Бу бўйича президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра:
2024–2026 йилларда Бухоро ва Наманган вилоятларида биттадан, Тошкент шаҳрида иккита заргарлик марказлари ташкил этилади;
марказларда тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма яратилади;
2025 йил якунигача заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари $1 млрдга, экспорт кўрсаткичи $100 млнга етказилади.