Тошкентдан Чорвоққа қатновси автобуслар сони оширилди
“Машинасозлар” метро бекатидан Чорвоққа кунига тўртта автобус қатнови амалга оширилади.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.
Қатновлар «Uzautotrans service» корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.