«Ҳозирда иккинчи уйимдак бўлиб қолган мамлакатдаман»
«ОВОЗ» лойиҳасининг татаристонлик иштирокчиси Саида Ўзбекистон ҳақида фикрларини билдирди.
«Узоқ вақтдан бери ўз уйимдан олисда, вақти келганда ёнимда ота-онам ҳам йўқ эди. Шунга қарамасдан дўстларим мени ўзимни ёлғиз ҳис этишга қўйишмади. Ҳозирда эса мен ўзимни иккинчи уйимдак бўлиб қолган мамлакатдаман ва бу ўлкага алоҳида меҳрим тушди. Бундай меҳмондўстлик учун Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдираман!», дейди хонанда.
Шунингдек у Кумуш Раззоқованинг «Унутма мени» қўшиғи қалбидан алоҳида жой эгаллаганини ҳам таъкидлади.