Ой тупроғи намуналарида сув излари топилди

Ой тупроғи намуналарида сув излари топилди

Хитойнинг “Чанъэ-5” зонди томонидан тўпланган Ой тупроғи намуналарида сув излари топилди.

Зонд 2020 йилда ўз миссиясини якунлаб, Ойдан Ерга тош ва тупроқ намуналарини олиб келганди. Олимлар намуналарни таҳлил қилиш учун инфрақизил детектордан фойдаланишди, бунда сув излари борлиги аниқланди.

Аввалроқ NASA Ойда сув борлигини тасдиқлаган ва сув излари 1960-1970-йилларда тўпланган намуналарда ҳам топилганди. Бироқ “Чанъэ-5” томонидан тўпланган намуналар анча юқори кенгликлардан олинган бўлиб, Ой юзасида сув қай ҳолатда мавжудлиги ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: