Россияда YouTube тўлиқ блокланиши мумкин

Россияда YouTube тўлиқ блокланиши мумкин

Кремлда YouTube’ни Россияда тўлиқ блоклаш тўғрисида сиёсий қарор тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Brief” Telegram канали хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, видеохостинг октябргача секинлаштирилади. Шундан кейин эса блоклаб ташланади.

Шу билан бирга, ҳокимиятда YouTube’ни тезроқ “бузиб ташлаш”ни таклиф қиладиган одамлар бор, чунки улар хизматни секинлаштиришни “ярим чора” деб билишади.

Бироқ раҳбарият платформани бир неча ой давомида секинлаштириб, шундан кейингина уни блокламоқчи.

Дўстларингизга ҳам юборинг: