Сайловда 150 нафар депутат, 56 нафар сенатор сайланади
Сайлов қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришларга мувофиқ сайловда жами:
Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутати,
Сенатнинг 56 нафар аъзоси,
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси 65 нафар депутати,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар, 208 та туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари сайланади.
Шунга кўра, 30 мингга яқин номзодлар, 90 мингга яқин уларнинг ишончли вакиллари сайлов жараёнида фаол иштирок этиши кутилмоқда.