Украина суди Зинченкони икки ой муддатга ҳибсга олди
Львов суди Олий Раданинг собиқ депутати Ирина Фарионнинг ўлдирилишида гумон қилинувчи Вячеслав Зинченкони икки ой муддатга ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чораси сифатида танлади. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, Зинченко гаров пули тўлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Давлат айбловчиси айнан шу эҳтиёт чорасини талаб қилди, дея таъкидлади прокуратура.
Айбланувчининг ҳимояси суддан Зинченкони 24 соатлик уй қамоғига ўтказишни сўради.
Гумонланувчи 26 июль куни тушдан кейин қасддан одам ўлдиришда айбланган.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни футболчи-қотил Вячеслав Зинченко Украина Олий Радасининг собиқ депутати Ирина Фарионга қарата ўт очган эди. Ўқ нишонга тегди. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, Фарион касалхонада вафот этди. Украинада қасддан одам ўлдириш бўйича жиноий иш очилди.