Харрис Нетаняхуга Ғазодаги урушни тугатиш вақти келганини айтди

Харрис Нетаняхуга Ғазодаги урушни тугатиш вақти келганини айтди

АҚШ витсе-президенти Камала Харрис Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашувдан сўнг Ғазодаги урушни тугатиш вақти келганини айтди.

У ҳарбий амалиёт қурбонлари ҳақида жиддий хавотир билдирган ҳолда музокараларни “очиқ ва конструктив” деб атади. Харрис Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини, аммо буни қандай қилиш муҳимлигини таъкидлади.

У Ғазодаги тўққиз ой ичида содир бўлган можаронинг ҳалокатли таъсирини қайд этиб, дунё азоб-уқубатларга бефарқ қолмаслиги кераклигини таъкидлади. “Биз ўзимизни азоб-уқубатларга дучор қилишимизга йўл қўя олмаймиз ва мен жим турмайман”, деди Харрис.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: