Юнусободда гаровдаги «Lacetti» омборхонадан топилди

Юнусободда гаровдаги «Lacetti» омборхонадан топилди

Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими иш юритувида Учтепа туман 1-сон давлат нотариал идорасининг 3 июль 2024 йилдаги ижро хатига асосан, қарздор Т.А.дан ундирувчи ‘Cash U Mikromoliya tashkiloti’ фойдасига 74 млн. 375 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Мазкур қарз ундирувига оид ижро ҳужжати Бюронинг Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Абдихалилов томонидан ижро иши қўзғатилган.

Қарздор А.Т.га қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф қилиш учун қонун талаби асосида 15 кун ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, қарздор томонидан қарздорлик берилган ихтиёрий муддат ичида қопланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан қарздор томонидан унинг танишига тегишли бўлган, гаровга қўйилган «Lacetti» танишининг иш жойидан «Янги-қўйлиқ» кўчасида жойлашган ишхона омборхонасида эканлиги аниқланган ва тегишли тартибда давлат ижрочиси томонидан автотранспорт воситаси хатланган ҳамд жарима майдончасига жойлаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: