Германия исломий жиноятчиларни Сурия ва Афғонистонга депортация қилишни режалаштирмоқда

Германия исломий жиноятчиларни Сурия ва Афғонистонга депортация қилишни режалаштирмоқда

Германия Ички ишлар вазирлиги Сурия ва Афғонистон билан ушбу давлатлар учун ижтимоий хавф туғдирувчи қочқинларни депортация қилиш бўйича махфий музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Bild am Sonntag газетаси ёзмоқда.

Германия ички ишлар вазири Ненси Фезернинг сўзларига кўра, бу мамлакатларга исломий жиноятчиларни депортация қилиш режалаштирилмоқда.

«Германиянинг хавфсизлик манфаатлари мен учун биринчи ўринда туради. Биз доимий равишда, хусусан, исломчилар ва зўрловчиларни депортация қилишни истаймиз», — деди вазир.

Унинг таъкидлашича, Германияда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар имкон қадар тезроқ мамлакатни тарк этишлари керак.

Bild am Sonntag ёзганидек, ҳозирда Германияда суриялик қарийб 1 миллион ва афғонистонлик 400 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади, уларнинг аксарияти қочқинлар ёки бошпана изловчилардир. Газетанинг ёзишича, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Барбок махфий музокаралар чоғида Суриядаги қочқинлар хавфсизлигига жиддий хавф туғдираётганини маълум қилган. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларида турли интенсивликдаги жанглар давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: