Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳокимлигига кўрсатма хати юборди
Хайрулло Бозоров яширин қарор билан боғчаларга тайёр овқат етказиш ҳуқуқини тадбиркорга совға қилгани ҳақида хабар берилганди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятнинг Қувасой шаҳридаги барча боғчаларга тайёр овқат етказиб бериш ҳуқуқини ҳеч қандай танлов ёки тендерсиз тадбиркорга туҳфа қилгани, ҳокимнинг бу ҳақдаги қарори жамоатчиликдан яширилгани ҳақида хабар тарқалганди.
Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, Фарғона водийсида кейтеринг хизматини кўрсатувчи бошқа корхона йўқлиги туфайли ҳам мазкур қўшма корхона 5 ойлик муддатга синов-тажриба учун тан олинган.
Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, Фарғона вилояти ҳокимлигига кўрсатма хати юборилди.
Қўмита томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақиқланган нормаларни инобатга олган ҳолда ҳамда рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида қарорни бекор қилиш ва талабларни қайта кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма хатиюборилган.