Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Хамдамова Шахзода Махмудовна Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Шахзода Хамдамова 1980 йилда туғилган. Маълумоти олий. 2000 йилда Андижон мухандислик иқтисодиёт институтининг бакалаврини, 2014 йилда Андижон давлат педагогика институтининг магистратурасини тамомлаган.

 

Лавозимга тайинланган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги Педагог кадрларни касбий салоҳиятини ривожлантириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: