30 июл куни Тошкентнинг қайси ҳудудларида свет ўчирилиши маълум бўлди
30 июл куни Тошкентнинг иккита туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, қуйидаги ҳудудлардаги истеъмолчиларга электр энергияси вақтинча етказиб берилмайди:
Учтепа тумани — “Дегрез”, “Нишабариқ’”, “Кўкча Оқтепа”, “Журжоний”, “Абдулла Қодирий”, “Шарқ гули”, “Қорёғди”, “Истироҳат”, “Ҳондамир”, “Ибрат”, “Бешқайрағоч” ҳамда “Жарбулоқ” МФЙларнинг айрим ҳудудларида соат 08:00дан 14:00гача;
Бектемир тумани — “Иқбол” ҳамда “Чашма” МФЙларнинг айрим ҳудудларида соат 09:00дан 17:00гача;
Мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги қайд этилган.
Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланганини маълум қилди. Хусусан, 26-июл куни ёзги максимал суткалик электр истеъмоли 253,3 млн кВт/соатни ташкил этди. Аномал ҳарорат сабаб, тизимли авариялар ва оммавий узилишларнинг олдини олиш учун Тошкентда электр энергияси истеъмолига чекловлар киритилди.