«Google» сунъий интеллект ёрдамида светофорда ўтказиладиган вақтни камайтирмоқчи

«Google» сунъий интеллект ёрдамида светофорда ўтказиладиган вақтни камайтирмоқчи

«Google» АИ ва Google Maps маълумотларидан фойдаланган ҳолда тирбандлик ва чиқиндиларни камайтиришга мўлжалланган Project Green Light лойиҳасини ишга туширди.

 

Ишланма автомобилларнинг чорраҳаларда тўхтаб, тезлашиши натижасида юзага келадиган ифлосланишни камайтиришга қаратилган.

 

Сунъий интеллект транспорт оқимлари, кутиш вақтлари ва светофор вақтини таҳлил қилиб, тирбандликдан ташқари соатларда қизил чироқ ёниш вақтини қисқартириш каби яхшиланишларни таклиф қилади.

 

Ушбу тавсиялар мавжуд инфратузилма ёрдамида бир неча дақиқада амалга оширилиши мумкин.

 

Ташаббус аллақачон Рио-де-Жанейро, Сиэтл, Бангалор ва Бостон каби шаҳарларда синовдан ўтказилган. «Google» ўзгаришлар таъсирини кузатувчи тавсиялар ва таҳлиллар билан бошқарув панелини тақдим этади.

 

Маълум қилинишича, технологиядан фойдаланиш натижасида ойига 30 миллион қатнов учун ёқилғи сарфи ва чиқиндиларни камайтириш, шунингдек, тўхташларни 30 фоизгача камайтириш мумкин бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: