Россия фуқаролигини олганлар учун ҳарбий хизмат муддатини икки йилгача узайтириш таклиф қилинмоқда

Россия фуқаролигини олганлар учун ҳарбий хизмат муддатини икки йилгача узайтириш таклиф қилинмоқда

Россия давлат думаси янги фуқароликни қабул қилганларнинг ҳарбий хизматни бажариши устидан назоратни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақида INTERFAX.RU хабар бермоқда.

 

Янги фуқаролар учун ҳарбий хизмат муддатини икки йилгача узайтирилиши ва армияга чақирув ёшини ошириш мумкин.

 

Депутатлар ушбу тузатишни 31 июлда якунланадиган баҳорги сессия якунига қадар кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

 

Мазкур масала юзасидан вице-спикер Ирина Яровая, Мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов, “Ягона Россия” фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Дмитрий Вяткин ва Ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раиси Александр Хинштейнга кўрсатмалар берилган.

 

Бундан ташқари, дума спикери Вячеслав Володин мигрантларни ҳарбий мақсадларда рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашни таклиф қилган. Россия фуқаролигига қабул қилиш ҳарбий хизматда рўйхатдан ўтиш шарти билан амалга оширилиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: