Венесуэла етти давлат элчиларини чиқариб юборди

Венесуэла етти давлат элчиларини чиқариб юборди

Венесуэла Лотин Америкасидаги етти мамлакат элчиларининг яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловлари ҳақидаги танқидларига жавобан зудлик билан чиқариб юборилишини эълон қилди. Қарор Аргентина, Чили, Коста-Рика, Перу, Панама, Доминикан Республикаси ва Уругвай дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига тегишли. Бундан ташқари, Венесуэла ушбу мамлакатлардаги дипломатларини чақириб олади.

 

Боливар Республикаси ҳукумати кескин баёнот билан чиқди: «Венесуэла ўз тақдирини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Венесуэла ҳукумати тинч-тотув яшашга таҳдид соладиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши чиқади. Биз сайлов натижаларини эътиборсиз қолдиришга уриниш бўлган баёнотларни қатъий рад этамиз».

 

Ушбу қарордан олдин бир қатор давлатлар, жумладан, АҚШ ва Канада томонидан Венесуэладаги сайлов натижаларини муҳокама қилиш учун Америка Давлатлари Ташкилотининг фавқулодда йиғилишини чақириш таклифи киритилган эди.

 

Расмий маълумотларга кўра, амалдаги президент Николас Мадуро 51,2% овоз билан сайловда ғалаба қозонган. Унинг энг яқин рақиби, мухолифат номзоди Эдмундо Гонсалес 44,2% овоз олди. Шу тариқа Мадуро кетма-кет учинчи олти йиллик муддатга президентлик қилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: