Венгрия Россия ва Беларус фуқаролари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиради

Венгрия Россия ва Беларус фуқаролари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиради

Венгрия Россия ва Беларус фуқаролари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиради. Бу ҳақда RND хабар берди.

 

“Виктор Орбаннинг Москвага ташрифидан сўнг, Будапешт Россия Федерацияси ва Беларус фуқароларини “миллий карта” деб номланган дастурга киритди. Бу карта Венгрияда икки йил муддатга ишлашни хоҳловчи россиялик ва беларусликларга узайтириш имконияти билан берилади. Европа Иттифоқи даражасида “миллий карта” эгаларининг махсус текшируви йўқ, бу эса Венгрияга қўшни давлатларни хавотирга солмоқда”, деб ёзади нашр.

 

Газетанинг эслатишича, баҳорда Венгрия ҳукумати 65 мингга яқин ўз оилаларига эга муҳожирларни кутаётганини маълум қилган.

 

“Россия ҳукумати Европа Иттифоқини гибрид ҳужумлар орқали заифлаштириш учун барча имкониятларни ишга солаётган вазиятда Иттифоққа аъзо давлатга текширувсиз киришга рухсат бериш нотўғри йўл”, – таъкидлади Европарламент депутати Сергей Лагодинский RND нашрига берган интервьюсида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: