Халқаро олимпия қўмитаси Олимпиада очилишида Жанубий Кореяни Шимолий Корея деб таништирилгани учун узр сўради
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Олимпиада очилишида Жанубий Кореяни Шимолий Корея деб таништирилгани учун узр сўради.
“Очилиш маросимида Жанубий Корея делегациясининг тақдимотида йўл қўйилган хато учун узр сўраймиз”, — дейилади Халқаро Олимпия қўмитасининг «Х» ижтимоий тармоқдаги аккаунтида.