«Бу худди ўша эски шоу»: Камала Харрис Трампга жавоб қайтарди

«Бу худди ўша эски шоу»: Камала Харрис Трампга жавоб қайтарди

Камала Харрис Техасдаги митингда ирқий келиб чиқиш ҳақидаги Доналд Трампнинг саволига елка қисди ва бу «ўша эски шоу» эканлигини ва «Америка яхшироғига лойиқ» эканлигини айтди.

 

Чоршанба куни Қора танли журналистлар миллий ассоциациясида чиқишида Трамп сениор қора танли журналистларни норози қилиб, Харриснинг ирқи борасида савол бериб, шундай деди: «У ҳар доим ҳинд анъанасига тегишли бўлган ва у фақат ҳинд анъанаси тарғиб қилган. Бир неча йил олдин, у тасодифан қора танли бўлиб қолганига қадар мен унинг қора танли эканлигини билмаганман».

 

Унинг бир соат давом этиши керак бўлган интервьюси 34 дақиқадан сўнг қисқартирилган.

 

Харрис бу саволга изоҳ берди.

 

«Бугун тушдан кейин Доналд Трамп қора танли журналистлар миллий ассоциациясининг йиллик йиғилишида нутқ сўзлади. Ва бу яна ўша эски шоу: бўлиниш ва ҳурматсизлик. Айтмоқчиманки, Америка халқи бундан ҳам яхшисига лойиқ. Америка халқи ҳақиқатни айтадиган раҳбарга лойиқдир», деди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: