Ҳания Теҳронда дафн этилди

Ҳания Теҳронда дафн этилди

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳининг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг дафн маросими пайшанба куни эрта тонгда Эрон пойтахти Теҳронда бошланди, унда кўп сонли одамлар ва расмийлар, жумладан Эрон президенти Масуд Пезешкиан ҳам иштирок этди, дея хабар беради маҳаллий матбуот.

 

Эроннинг Меҳр ахборот агентлиги дафн маросимининг қисқача видеосини эълон қилди, унда Ҳамаснинг етакчи шахслари иштирок этган.

 

Расмий ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, жаноза намозига Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий имомлик қилган.

 

Чоршанба куни эрталаб Ҳамас ва Эрон Ҳания Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг инаугурация маросимида қатнашганидан бир кун ўтиб Теҳрондаги қароргоҳини нишонга олган Исроил ҳаво ҳужумида ўлдирилганини эълон қилди.

 

Исроил Ҳаниянинг ўлими ҳақида сукут сақлаган бўлсада, Бош вазир Бенямин Нетаняху Тел-Авивнинг унинг ўлдирилишига алоқадорлигига ишора қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: