Музаффарбек Тўрабоев — Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди.
–100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Музаффарбек Тўрабоев бронза медалини қўлга киритди.
У учинчи ўрин учун кечган баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди.
Бу Тўрабоев ва Шеразадишвили ўртасида учинчи тўқнашув бўлди. Олдинги баҳслар 2022 ва 2024 йиллардаги Париж «Катта дубулға» турнирларида ўтказилган ва томонлар биттадан ғалабага эга эди. Энди эса Ўзбекистон вакили ўзаро ҳисобда олдинга чиқиб олди – 2:1.
Тўрабоев олимпиядаги дебютида қозоғистонлик Нурлихан Шархандан устун келган, кейин чоракфиналда нидерландиялик Михаил Коррелни мағлуб этганди.
Аммо яримфиналда жаҳон ва Европа чемпиони озарбайжонлик Зелим Коцоевга қарши татамига чиқиб, имкониятни бой бериб қўйганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар 2 тага етди – 1 та олтин ва 1 та бронза.