«Ўзбекконцерт» санъаткорларнинг администраторларини огоҳлантирмоқда
Маълум қилинишича, қонунчиликка кўра, мамлакатимизда концерт-томоша йўналишида фаолият олиб бораётган маъмур (администратор)лар лицензия асосида фаолият юритиши белгиланган.
Шу сабаб администратор лицензияланиши лозим бўлган фаолият турига киради. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади.
Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши эслатилмоқда.
- «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Концерт-томоша, тўй-маросимлар ва бошқа тадбирларни амалга оширишда иштирок этувчи маъмурлар лицензиясиз фаолият олиб бормаслигини, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.