Тошкентда 6 та автобус йўналиши автобуслари янгиланди
“Тошшаҳартрансхизмат” Аж хабарига кўра, 2 августдан:
– 28-сонли “Янгиобод мавзеси – Тиббиёт академияси” йўналишда ўта катта сиғимли “King Long” русумли автобуслар;
– 32-сонли “Сергели 6а-мавзеси – Гулобод кўчаси” йўналишда “Yutong”русумли электробуслар;
– 119-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси – Юнусобод деҳқон бозори” йўналишда “Yutong”русумли электробуслар;
– 121-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа – Чинни бозори” йўналишда ўта катта сиғимли “King Long” русумли автобуслар;
– 156-сонли “Қипчоқ метроси – Ғалаба маҳалласи” йўналишда “MAN”русумли автобуслар;
– 174-сонли “Жумабозор қўрғони -Авиасозлар АШБ” йўналишда “Yutong CNG” русумли автобуслар хизмат кўрсата бошлайди.