Харриснинг қарори туфайли Трамп 900 миллион доллар йўқотди

Харриснинг қарори туфайли Трамп 900 миллион доллар йўқотди

Собиқ президент Доналд Трампнинг ижтимоий тармоқ бойлиги қисқармоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

 

Вице-президент Камала Харрис 21 июль куни Оқ уй учун пойгага киришганидан бери Трутҳ Соcиал корпоратив эгалигидаги Трампнинг улуш қиймати 900 миллион долларга камайган. Ўшандан бери Трумп Медиа & Течнологй Гроуп акциялари нархи тахминан 23 фоизга тушиб кетган, жумладан, янада кўпроқ сотиб юборишлар ҳолатида пайшанба куни яна бир кескин пасайиш кузатилди.

 

Трампнинг компаниядаги асосий улушининг қиймати 19 июль ҳолатига кўра, президент Жо Байден пойгадан чиқиб, Харрисни қўллаб-қувватлашидан олдинги охирги савдо кунида 4 миллиард доллардан сал кўпроқни ташкил қилган. Ўшандан бери у тахминан 3,1 миллиард долларга камайгани қайд этилмоқда.

 

Шунингдек, сўнгги ижтимоий сўров Харриснинг рейтинги кўтарила бошлаганини кўрсатганидан сўнг акциялар нархи пасайган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: