АҚШ суди Cоcа-Cола компаниясини рекорд даражадаги 6 миллиард доллар жарима тўлашга мажбур қилди

АҚШ суди Cоcа-Cола компаниясини рекорд даражадаги 6 миллиард доллар жарима тўлашга мажбур қилди

Қўшма Штатлар суди Cоcа-Cола корпорациясини олти миллиард доллар жарима тўлашга мажбур қилди.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда . Америка компанияси солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбдор деб топилди.

«Мукофот тахминан 2,7 миллиард долларлик мажбуриятни ўз ичига олади. Тегишли фоизларни ҳисобга олган ҳолда, умумий сумма тахминан 6 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда», – дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, Cоcа-Cола фойдани хорижий бирликларга ўтказиб, тахминан ўн йил давомида солиқ тўлашдан бўйин товлаган. Компания апелляция беришни режалаштираётганини айтди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: