Мадуро америкаликларни қўрқитмоқда

Мадуро америкаликларни қўрқитмоқда

Венесуэла президенти Николас Мадуро, агар Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Венесуэладаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда давом этса, мамлакатдаги нефть ва газ конларини ўзлаштириш ҳуқуқи BRICS мамлакатларига ўтказилишини истисно қилмади. Унинг сўзларини VTV телеканали келтирмоқда.

Мадуронинг сўзларига кўра, BRICS «Венесуэла экспорти ва иқтисодиётининг ривожланишини кафолатлайдиган миллий ишлаб чиқарувчилар учун улкан бозорни англатади» ва Каракас бу имкониятлардан манфаатдор.

Июль ойида Венесуэлада президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси амалдаги давлат раҳбари Мадурони ғолиб деб эълон қилди. Мухолифат ўз номзоди Эдмундо Гонсалес ғалаба қозониши кераклигига ишонч билдирмоқда. Мамлакатда норозилик намойишлари, полиция ва ҳарбийлар билан тўқнашувлар бошланди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, камида 11 киши ҳалок бўлган, 1000 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Бир қатор давлатлар, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи сайлов натижаларини тан олмади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: