Асадхўжа Мўйдинхўжаев яримфиналга чиқди
Париж олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) чорак финалда даниялик Николай Тертерянга қарши жанг олиб борди.
Ҳамюртимиз кучли ва аниқ зарбалар эвазига рақибини енгиб, яримфиналга йўл олди.
Асадхўжа ҳисобида камида бронза медал бор, аммо ундан фақат олтин кутамиз, омад!
Яримфиналга чиққан боксчиларимиз сони беш нафарга етди.