Ҳиндистонда табиий офат қурбонлари сони тобора ортиб бормоқда

Ҳиндистонда табиий офат қурбонлари сони тобора ортиб бормоқда

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, қидирув-қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда.
Бедарак йўқолганлар рўйхатида 200 дан ортиқ киши бор. Ҳиндистон армияси вайроналар остида қолган одамларни қидириш учун минтақага ёрдамчи махсус радарларни юборди. Ҳозирда штатда 1500 дан ортиқ аскар ёрдамида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қутқарувчилар электр қуввати йўқлиги, қулаган дарахтлар ва вайрон бўлган кўприклар сабаб қидирув ишлари қийин кечаётганини хабар қилган.

 

Штатдаги табиий офатдан жабр кўрган 8300 дан ортиқ киши лагерларга эвакуация қилинган. Кучли ёмғирлар туфайли Керала штатида кўчкилар содир бўлиб, инфратузилма ва йўлларга жиддий зарар етган.

 

Расмийлар ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун 2400 доллар ва жароҳатланганларнинг ҳар бири учун 600 доллардан тўлашини эълон қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: