ЭЙ, ФАРОСАТСИЗ, ЛАТТАЧАЙНАР, ЯЛОҚИ АМАЛДОР! БИРОВНИНГ ОРҚАСИНИ КОВЛАМАСДАН АНИҚ ДАЛИЛЛАРГА СУЯНСАНГ ЎЛАСАНМИ?

ЭЙ, ФАРОСАТСИЗ, ЛАТТАЧАЙНАР, ЯЛОҚИ АМАЛДОР! БИРОВНИНГ ОРҚАСИНИ КОВЛАМАСДАН АНИҚ ДАЛИЛЛАРГА СУЯНСАНГ ЎЛАСАНМИ?

Бундан деярли бир ой аввал “Самарқандда қонунни бузган ҳолда камбағалликдан чиқарилади…(ми)?” сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдим. Мақолада 150 нафардан ортиқ ишсиз ўзи билмаган ҳолда “ишга қабул қилинганлиги”, яъни фақат қоғозда ишсизлар рўйхатидан чиқарилганлиги ва бу ҳақда ҳатто ўзи ҳам бехабар эканлиги ёзилган эдим.
Бундай қонунсизликка ким манфаатдор, нега бундай ҳолат юз берди деган саволлар билан бирга, қуйидаги тахмин ўртага ташланган эди: “шаҳар мутасаддилари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимидагилар ишсизларни “ишга жойлаштиришдаги улкан ютуқлари”билан мақтаниш учун турли корхоналарни бунга мажбур қилганми? Бу саволларга тегишли органлар жавоб топади ва ҳақиқат барқарор бўлишига эришилади деган умиддамиз. Бу амалда ишсиз, маошсиз қолганлар талаби сифатида ҳам қабул қилиниши лозим”.
Бу орада турли даражадаги амалдорлар билан гаплашишга тўғри келди. Суҳбатлар чоғида улар бу ишга йўл қўйганлар аниқланаётганлигини уқтиришган эди. Аммо бунинг ўрнига айрим латтачайнар (бу сўзнинг маъносини билмаганлар учун: МАҒЗАВА, МИЖҒОВ, ЭЗМА дегани) амалдорлар орқаваротдан гапни кўпайтириб юрган экан. Эмишки, мен қандайдир манфаатни кўзлаб, асоссиз бу масалани кўтарган эканман, Боғимайдон маҳалласида ишлаётган ходимлар менинг яқин қариндошларим экан.
Эй, ўл бу кунингдан, лаганбардор, ялоқи (ЮВИНДИХЎР дегани), фаҳму фаросатинг шу даражадами? Текшириб кўрмадингми? Фақат қоғозда “ишлаётганлар” ҳақида ёзганим ёлғонми? Қариндошларим ишлаётганини билмоқчи бўлсанг, маҳалламизга кел, аҳмоқ, сўра, текшир.
Ҳар хил гап-сўзларга, миш-мишларга якун ясалиши учун тегишли давлат органлари тезроқ айбдорларни топиши лозим. Агар юқори мансабдагилар бу ишга аралаш бўлмаса, айбдорларни аниқлаш кўп вақт ва куч талаб қилмайди. Натижасини жамоатчиликка маълум қилиш ҳам зарур!
       Тошпўлат Раҳматуллаев
Дўстларингизга ҳам юборинг: