Сурхондарёда поезд Gentra’ни уриб юбориши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Сурхондарёда поезд Gentra’ни уриб юбориши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, 6 август куни соат 12:40 атрофида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида 24 ёшли ҳайдовчи Gentra автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб «Қумқўрғон-Элбаён» темир йўл бекати оралиғидаги темир йўл кесишмасида ўрнатилган огоҳлантирувчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Шу вақтда шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган «Сариоиё-Термиз» йўловчи поезди билан тўқнашиб кетган.

Ушбу ЙТҲ натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: