Эфиопиялик Жаҳон рекордчиси Олимпиада финалида ҳушидан кетди

Эфиопиялик Жаҳон рекордчиси Олимпиада финалида ҳушидан кетди

3000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича жаҳон рекордчиси Ламеха Гирма (Эфиопия) Олимпиада финалида ҳушидан кетди.

У оёғи билан тўсиққа урилиб кетиши натижасида йиқилди ва туролмай қолди.

Эфиопияликни замбилда олиб кетишди ва у шифохонада ўзига келди.

Гирма Токио Олимпиадасининг 3000 м масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича кумуш медали совриндори, шунингдек, у 2023 йил ёпиқ иншоотларда кечган мусобақада 3000 м масофага югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган.

Финал пойгасида марокашлик Суфиан Эль‑Баккали 8 дақиқа 6,05 сония натижа билан олтин медални қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи Олимпиада олтини бўлди (бундан олдин спортчи ушбу йўналиш бўйича Токио-2020 Ўйинларида ғолиб чиққан). Кумуш медал америкалик Кеннет Рукс (8.06,41), бронза медали эса кениялик Абрахам Кибивотга (8:06,47) насиб этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: